Ўзбекистон дунёда энг хавфсиз мамлакат

Ўзбекистон дунёда энг хавфсиз мамлакат

rolarolololukcukcuaua.jpg

     Ўзбекистон 121 мамлакатни ўз ичига олган « Safety Perception Index 2023» – дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Унда Ўзбекистон фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун хавф даражаси энг кам  экани қайд этилган.

     Энг хавфсиз мамлакатлар юқори бешталигидан шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Норвегия ва Эстония жой олди.

     Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 14-, Тожикистон 17-, Қирғизистон 26-ўринга жойлаштирилган. 

     «Safety Perception Index» ўз рейтингида бешта лмилга эътибор қаратади: озиқ-овқат ва сув, зўравонлик жиноятлари, ноқулай об-ҳаво шароити, ақлий соғломлик ҳамда меҳнат муассасаларидаги хавфсизлик. Ушбу омиллар мамлакатларнинг хавфсизлик рейтинги учун асос бўладиган образни ишлаб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. 

     Ўзбекистоннинг мазкур рейтингда биринчи ўринда экани чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизга бемалол келиб-кетишлари учун замин яратади.