Ўзбекистон БМТ “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган давлат

Ўзбекистон БМТ “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган давлат

 fukefyukepfukpfukpn.jpg

 

      Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувида  мамлакатимизда

       Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этаётганини таъкидлади.   

       Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди.    Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.   

       Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди.   

       Юртимизда ўтказилган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.   

       Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.