Ўзбекистон - бағрикенг диёр

Ўзбекистон -  бағрикенг диёр

shsrthdrtjsrsjsegaewfawefe.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги учрашувида мамлакатимизнинг бағрикенг диёр сифатида намуна эканлигининг   муҳим жиҳатлари алоҳида таъкидланди.

 

Тадбирда турли конфессиялар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини янада яхшилаш, конфессия вакиллари томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар, хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШ Давлат Департаменти томонидан махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани кенг муҳокама қилинди. Бу каби ютуқ ва эътирофлар диний соҳада олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг ёрқин натижаси экани ҳам алоҳида таъкидланди. Ўз навбатида, Конфессия вакиллари томонидан Ўзбекистондаги диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни бутун дунёга тарғиб қилиш таклифи илгари сурилди.

 

Шунингдек, йиғилишда мураккаб коронавирус пандемияси даврида ҳам турли диний конфессия вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият олиб борганлари, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш йўлидаги муносиб фаолиятлари ҳам алоҳида қайд этилди.

 

Тадбир якунида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан барча конфессиялар вакилларига эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.