Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллиондан ошди
Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллиондан ошди
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра 37 миллион 543,2 минг кишига етди. Шу тариқа 2024 йилда аҳоли ўсиши 2 фоизни ёки 743,4 минг кишини ташкил этди.
Жами аҳолининг 18,9 миллиони эркаклар, 18,6 миллиони аёллардир. Шаҳар аҳолиси 19,1 миллион, қишлоқ аҳолиси 18,4 миллион кишини ташкил этади.
2024 йилда 926,4 минг бола туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 3,7 фоизга кам. Ўзбекистонда 2017 йилдан бери илк бор туғилиш камаймоқда.
Туғилганлар улуши шаҳарларда 49,1% (454,5 минг чақалоқ), қишлоқ жойларда 50,9% (471,9 минг).
Ўтган йил давомида 479,5 минг (51,8 фоиз) ўғил бола, 446,9 минг (48,2 фоиз) қиз бола туғилди.
Туғилишнинг энг катта улуши Самарқанд вилоятида (12 фоиз) кузатилди, Фарғона вилоятида — 11,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида — 10,9 фоиз, Андижон вилоятида — 9,3 фоиз ва Сурхондарё вилоятида — 9,1 фоиз.
Туғилиш даражаси Сирдарё вилоятида (2,4 фоиз), Навоий вилоятида (2,8 фоиз), Жиззах вилоятида (4,2 фоиз), Қорақалпоғистонда (4,5 фоиз) ва Бухоро вилоятида (5 фоиз) нисбатан паст.