Ўзбек ва хитой маданияти кечаси
Ўзбек ва хитой маданияти кечаси

Хитой Халқ Республикаси Шаньдун музофоти Цзибо шаҳри Ташқи ишлар котибияти таклифига биноан Ўзбекистон делегацияси халқаро ёшлар алмашинувини ривожлантиришга қаратилган “Цзибода учрашув” лойиҳасида иштирок этяпти.
Анжуман доирасида ёшларимиз ўзбек ва хитой рақсларидан тузилган дастур орқали ўз маҳоратини намойиш этишди. Икки халқнинг бетакрор тарихий маданияти акс этган қўшиқлар мезбон томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Тадбир давомида хаттотлик ва ўзбек рақси бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.