Ўзбек халқининг бой тарихи, буюк мероси эътирофи
Ўзбек халқининг бой тарихи, буюк мероси эътирофи
Султон Қобус университети Тарбия факультети Исломшунослик кафедраси профессори Сайф бин Салим Ал-Ҳодий Ислом цивилизацияси маркази ва умуман юртимиз маданий меросининг аҳамиятини эътироф этди. У 2024 йил 23-27 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII Халқаро конгрессдаги иштирокини эслаб, давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган ҳамюртларимиз ҳамда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги маданий алоқаларни юқори баҳолади.
Айниқса Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилаётгани, ушбу мажмуа экспозицияси ислом илми ва гуманитар фанларга оид кўплаб ноёб материаллар билан бойитилаётгани, айниқса заминингиздан етишиб чиққан буюк олимларнинг бой мероси, улар ҳақидаги муҳим маълумотлар баркамол авлод тарбиясида жуда муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII Халқаро конгресси ҳам ўзбек халқи бой меросига қайта мурожаат қилиш, жараённинг беқиёс аҳамиятини таъкидлайди.. Қадим мерос, илмий билимлар, хусусан когнитив, табиий ва экспериментал фанлар ривожини Ибн Сино, Ал-Фаробий, Абу Райҳон Беруний каби олимларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ислом илми, масалан фиқҳ ва ҳадис ҳақида гапирганда эса Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Аз-Замахшарий, Аш-Шоший каби аждодларингизни алоҳида санаб ўтиш жоиз. Бу номлар дунёда ва ислом оламида беқиёс мавқега эга.