“Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди

“Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди

vypvyapvapap.jpg 

 

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг илк араб тилидаги “Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси” деб номланган нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди.  Ушбу роман араб дунёси ўқувчиларига илк маротаба “Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси” номи остида тақдим этилди.

Минтақадаги энг йирик “Дорул-Маориф” нашриётида 1000 нусхада чоп этилган китобни Мисрдаги барча йирик кутубхоналар ва университетлар, таълим ва маданият муассасалари, давлат идоралари, Қоҳирадаги дипломатик корпус ўртасида тарқатиш режалаштирилган. Бошқа араб давлатларида ҳам мазкур роман таржимасини қайта чоп этиш назарда тутилмоқда.