Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

photo2025-06-2710-43-35.jpg

       Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

       Замонавий ахборот жамиятида матбуот ва ОАВ ходимларининг эзгу хизмати, фидокорона меҳнати алоҳида эътирофга лойиқдир. Ислом цивилизацияси тарихида ҳам сўз ва қалам аҳли жамият маънавиятини шакллантириш, илм-фан, маданият ва маърифатни тарғиб этишда беқиёс ўрин тутади. Бугунги кунда сиз, ҳурматли журналист ва ахборот соҳаси вакиллари, ана шу бой маънавий меросни тарғиб қилиш, унинг ҳақиқий қийматини кенг жамоатчиликка етказишда давомчилар сифатида фаол хизмат қилиб келмоқдасиз.

       Шу муборак кунда барчангизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, тинчлик, муваффақият ва илмий-маърифий фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Қаламингиз барча замонларда ҳақиқат ва адолат хизматкори бўлиб қолсин!

       Эҳтиром билан, Ислом цивилизацияси маркази жамоаси

 

       Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати