Ҳурматли Хасан Гусейнович!

Ҳурматли Хасан Гусейнович!

        photo2025-06-1118-53-18.jpg

      Сизни Дирекциямиз жамоасининг барча аъзолари номидан муборак юбилейингиз – таваллудингизнинг 70 йиллиги билан чин қалбдан самимий табриклаймиз.

     Сиз ўз фаолиятнгизни энг олийжаноб касб – бинокорликка бағишлагансиз.  Олижаноб меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги-янги турар-жойлар, бошқа иншоатлар юртимизн қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон, файзли яшашишига хизмат қилмоқда. Бу бунёдкорлик  дунёдаги энг савобли ва хайрли ишдир.

       Сиз ўз ишингизнинг чинакам устаси,  моҳир қурувчи сифатида ўзингизнинг бор куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангизни  сарфлаган ҳолда халқимизга сидқидилдан хизмат қилмоқдасиз, бунёдкор сифатида юзлаб инсонларнинг чексиз миннатдорлигига сазовар бўлиб келмоқдасиз.

Халқимизни фаровон яшашлари учун  мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш тиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир. Сизнинг бунёдкор сифатида эъзозлаб, шаънингизга энг юксак таъриф ва тилакларимизни изҳор этамиз, фидокорона меҳнатингиз учун чин дилдан ташаккурлар айтамиз.

       Қувончли юбилейингиз кунида Сизга ва  оилангизнинг барча аъзоларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахт-саодат,  шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда янги-янги ютуқлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз. Халқимиз ободлиги ва фаровонлиги йўлида қилаётган фидокорона меҳнатларингизнинг роҳатини кўринг! Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин!

Дирекция жамоаси

photo2025-06-1118-53-17.jpgphoto2025-06-1118-53-18.jpg