Ҳурматли анжуман иштирокчилари!
Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Муҳтарам президентимиз Ўзбекистонда муқаддас ислом инсонпарварлик ғояларини ҳаётимизга тадбиқ этишнинг раҳнамоси бўлмоқдалар. Бевосита уларнинг ташаббуси ва иштирокларида Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳамда Бухоро шаҳрида Мир Араб олий билим юрти ташкил этилди.
Бунда, ўқиш ва ўқитиш барча шароитлар яратилди. Жумладан, замонавий аудиториялар, кутубхона, ошхона, чўмилиш ҳавзалари, стадион ва спорт заллари, тиббиёт пунктлари ҳамда талабалар ва ўқитувчилар ётоқхоналари янгидан бунёд этилди.
Раҳбаримиз Марказнинг объектини Тошкентнинг муқаддас замини ҳисобланган Хасти Имом мажмуасида барпо этилишини белгилаб бердилар. Улар ушбу ноёб иншоотни лойиҳалаш ва уни барпо этишда барча шароитлар яратиб:
- дунёнинг ислом давлатлари ҳисобланган Бирлашган Араб Амирлиги, Саудия Арабистони, Туркия, Индонезия, Миср Малайзия давлатларининг бу масаладаги тажрибалари чуқур ўрганиб чиқилиши;
- жаҳондаги етакчи, энг машҳур лойиҳа ва қурилиш компанияларидан – Австрия, Германия, Италия, Россия, Туркия, Франция, Бирлашган Араб Амирлиги ва бошқа мамлакатлардан жуда тажрибали лойиҳачи ва қурувчилар жалб этилишига замин яратдилар.
Объектнинг узунлиги 161 метр, эни эса 116 метрни ташкил этади. Умумий ҳудуд майдони 7,4 гектарни ташкил этиб, бинонинг умумий майдони 42 672 кв.метрни ташкил этади.
Марказ объекти 3 қаватдан иборат бўлиб, унинг:
0-қаватида - Конференц зал лоббиси, техник зона, кафетерия, музей холи, вақтинчалик кўргазма зали, музей офиси, юклаш-тушириш ишлари зонаси, реставрация блоки, музей сақлов хонаси;
1-қаватида - Конференциялар зали, музей холи, академия холи, кутубхона холи ва Музей;
2-қаватида - Марказ адмиистрацияси ва офислари, Халқаро Ислом академияси, Мусулмонлар идораси, кутубхона, ресторан ва бошқа хоналар жойлашган.
Шунингдек, Халқаро ислом академиясининг магистратура босқичи талабалари учун янда қулай шароит яратиш мақсадида объектнинг том қисмида уларга таҳсил ва дам олишлари учун шароитлар яратилмоқда.
Объектни барпо этишга ватанимизнинг энг илғор керамика усталари, ёғоч усталари, хаттотлар, рассомлар ва ўз соҳасининг етук кадрлари жалб этилган
Шунинг учун ҳам Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази объекти ўзининг маҳобати ҳамда алоҳида муҳим аҳамияти билан ажралиб туради.
Объектни барпо этишда ҳозирги вақтдаги дунёнинг энг илғор технологиялар қўлланиляпти.
Жумладан:
- объект гумбазида карбон ва мозаика материаллари;
-асосий фойе равоқларида микромозаика;
-Қуръон залида меппинг;
-музейда витриналар, аудиогидлар ва сунъин интеллектлар;
-реставрация хоналарида ускуналар ва лаборатория жиҳозлари;
-аудиторияларда онлайн дарс жараёнлари ва видеоконфренциялар ўтказиш учун электрон доскалар;
-сиғими 6,0 млн. донага яқин китобни ўзида мужассамлаштирган электрон кутубхона, сунъий интеллект ва бошқалар.
Шунингдек, Марказга ташриф буюрувчилар ҳамда туристларга қулай ва кенг имкониятлар яратиш мақсадида
660 ўринга мослашган типовой ер ости 3-қаватли автотураргоҳи ташкил этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида объектни барпо этишда бир қатор вазирлик ва идоралар, илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар жалб этиш тизими яратилди.
Хусусан:
Илмий ва олий таълим муассасаларидан – Ўзбекистон Фанлар академияси ва унинг илмий муассасалари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Фанлар академияси бўлинмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон санъати ва маданиятини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги, республика давлат музейлари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Москва пўлат ва қотишамлар институтининг Олмалиқ филиали ва бошқалар.
Вазирлик ва идоралардан – Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Давлат геология қўмитаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси, “Ўзбекипаксаноати” уюшмаси, Узтелеком, НКМК, ОТКМК, Узинфоком интегратори, “Кинематография” агентлиги ва бошқалар;
Бир қатор маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимиятлари.
Марказ ўз фаолиятини самарали юритиши учун юртбошимиз томонидан илмий фаолият учун кенг имкониятлар яратилди.
Жумладан:
- Марказ ходимлари ва жалб этилган олимлар учун хорижнинг етакчи давлатларидаги ташкилотлар ва музейлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш учун хорижий хизмат сафарлари уюштирилмоқда;
- Марказнинг 5 та илмий лойиҳалари учун 6,6 млрд.сўмлик грант маблағлари ажратилиб, 20 га яқин янги илмий асосланган китоблар чоп этилди;
-Марказ фаолияти билан боғлиқ жараёнларда иштирок этаётган олимлар ва мутахассисларга рағбатлантириш тизими яратилди.
Бундан ташқари, Президентимиз ташаббуслари билан:
-аҳоли қўлидаги Ўзбекистонга оид асори-атиқалар ноқонуний контрабанда йўллари билан хорижга чиқиб кетмаслиги учун уларни Марказ фонди учун харид қилиш тизими яратилди ва маблағлар ажратилди;
-Марказ музейи фондини бойитиш мақсадида илмий асосланган қисқа ва узун метражли фильмлар суратга олиниши ҳамда экспонатлар ишлаб чиқилиши ташкил этилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объектини фойдаланишга топширишни ташкил этиш ва молиялаштириш ишлари юзасидан давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарлари томонидан барча шароитлар яратилган.






















