Ургутга поезд боради
Ургутга поезд боради
Президентимизнинг қарори асосида шу йилнинг февраль ойида Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини боғловчи темирйўл қурилишига киришилди. Лойиҳа 2 та темирйўл вокзали, 2 та темирбетон кўприк ва 55 километр темир йўл изларини ўз ичига олади.
Шу пайтгача Жартепа ва Ургут тумани марказидаги вокзалларда 65 фоиз ишлар бажарилди, 34 километр масофага темирйўл излари ётқизилди. Иккита кўприкда ҳам қурилиш ишлари 85 фоизга етди. 100 дан зиёд техника, 300 нафардан кўпроқ қурувчи ва мутахассислар жалб этилган қурилиш ишлари 24 соат узлуксиз давом этмоқда.
Иккита кўприкда ҳам қурилиш ишлари 85 фоизга етди. 100 дан зиёд техника, 300 нафардан кўпроқ қурувчи ва мутахассислар жалб этилган қурилиш ишлари 24 соат узлуксиз давом этмоқда. 55 километр масофада иккита темирйўл вокзали қурилади.
Жартепа вокзали Тожикистон билан чегара яқинида қурилмоқда ва бу келгусида қўшни давлат фуқароларининг юртимизга келиб темирйўлдан фойдаланган ҳолда саёҳат қилишлари ёки ўзлари кўзлаган бошқа манзилларга етиб олишларига қулай шароит яратади.
Темирйўл қурилиши икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини кескин оширишга хизмат қилади. Бунинг учун Жартепа ва Ургут вокзаллари ҳудудида юк қабул қилиш ва жўнатишга мўлжалланган йирик шохобчалар ташкил этилади. Ургутга темирйўл тортишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири ҳам шу аслида, яъни туман тадбиркорларининг ўз маҳсулотларини темирйўл орқали хорижга экспорт қилишларига имконият яратишдир.
55 к албатта. Жартепа вокзали Тожикистон билан чегара яқинида (масофа бор-йўғи 500 метрни ташкил этади) қурилмоқда ва бу келгусида қўшни давлат фуқароларининг юртимизга келиб темирйўлдан фойдаланган ҳолда саёҳат қилишлари ёки ўзлари кўзлаган бошқа манзилларга етиб олишларига қулай шароит яратади. Қолаверса, бу икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини кескин оширишга хизмат қилади.
Бунинг учун Жартепа ва Ургут вокзаллари ҳудудида юк қабул қилиш ва жўнатишга мўлжалланган йирик шохобчалар ташкил этилади. Ургутга темирйўл тортишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири ҳам шу аслида, яъни туман тадбиркорларининг ўз маҳсулотларини темирйўл орқали хорижга экспорт қилишларига имконият яратиш.