Унвонлар муборак!

Унвонлар муборак!

 

 vapvaprapra.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар бердилар.

18 апрель куни Тожикистондаги Миллат саройида ўзбекистонлик бир гуруҳ маданият ва санъат намояндаларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Президнгти Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи» фахрий унвони берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони топширилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Тожикистоннинг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги «Шошмақом» ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси «Фалак» ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонига сазовор бўлди.