ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси илк бор Самарқандда бўлиб ўтади

ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси илк бор Самарқандда бўлиб ўтади

 

 rvaapvaapvaap.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича Парижда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди. Қайд этилишича, қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёв "Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан барча хорижий дўстларимиз ва шерикларимизга ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда қадим Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман. Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади, деб ишонаман. Ўз навбатида, Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этади" деди.