Ҳунармандларимиз Италиядаги кўргазмада

Ҳунармандларимиз Италиядаги кўргазмада

 

 pnypyvp.jpg

 

Италиянинг Милан шаҳрида “ARTIGIANO IN FIYeRA” халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА. Унда мамлакатимиздан “Ҳунарманд” уюшмасининг 20 нафар аъзоси иштирок этмоқда.

Мазкур тадбир 25 йилдирки, ҳар йилнинг якунида, 100 дан ошиқ давлатлардан йиғилган ҳунармандлар ҳамда 1,5 миллиондан зиёд ташриф буюрувчилар иштирокида ўтказиб келинади.

Бу йилги кўргазмадан Бухоро, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилояти ҳунармандлик қадриятларини акс эттирган маҳсулотлар ўрин олди. Жумладан, ипак сумка, шарф, чопонлар, сўзана, пичоқ, керамика, арча ўйинчоқлари намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда “ARTIGIANO IN FIYeRA” ўртасида меморандум ҳам  имзоланди.

 

 apryerr.jpg