Ҳунармандчилик соҳасида ҳамкорлик

Ҳунармандчилик соҳасида ҳамкорлик

 

 scmis.jpg

     Ҳунармандчилик мамлакатимиз маданий ҳаётининг улкан қисмига айланган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг бош қароргоҳи Лондонда жойлашган Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашига аъзо бўлгани ўзбек ҳунармандларининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг хорижда кўргазмаларини ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратади.

     Қувайт давлати билан ҳам ҳунармандчилик соҳасида ҳамкорлик ишлари олиб борилган. 2019 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Ҳунармандчилик фестивалида илк бор қувайтлик ҳунармандлар ҳам ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этган. Ундан сўнг иккинчи Ҳунармандчилик фестивали, Бухорода ўтказилган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида ҳам қувайтлик ҳунармандлар ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан қатнашди.

     Қувайтда ўтказилган Ўзбекистон маданияти кунларида ҳам ўзбек ҳунармандлари муносиб иштирок этди. Ушбу кўргазмада дастур асосида Ўзбекистон амалий санъати ва фотокўргазмалар тақдимоти жумладан, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари, жумладан, хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, каштачилик, атлас ва адрас намойиши, Ўзбекистон туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимоти, «Ўзбекистон-бағрикенг диёр» номли давра суҳбати, хаттотлик бўйича мастер-класслар ўтказилган эди.

     Марғилон шаҳридан миллий матолар устаси, иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг “Енг ёш ҳунарманд” номинацияси 1-ўрин ғолиби, 10-авлод сулола давомчиси Абдуллоҳ Мирзааҳмедов Қувайт давлатида ўтказилган кўргазма иштирокчиси бўлди.