Ҳунармандчилик кўргазмаси

Ҳунармандчилик кўргазмаси

bez-nazzrririririrvania.jpeg

     Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ўтказилаётган Дўстлик фестивали доирасида пойтахтимиздаги “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида ҳунармандчилик кўргазмаси очилди.

     Кўргазмада юртимизда фаолият кўрсатаётган моҳир ва тажрибали уста-ҳунармандлар билан бирга, аждодларимиз томонидан яратилган ҳунармандчилик мактаблари анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган ҳунармандларнинг ижодий ишларига кенг ўрин берилган. 

     Кўргазмада халқ ҳунармандчилигининг 40 дан ортиқ йўналишида фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандлар ва 4 нафар миллий маданий марказлар ўзларининг амалий ва тасвирий санъат намуналари билан иштирок этди. Уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.