“Умра – 2025/2026” мавсуми бошланди
“Умра – 2025/2026” мавсуми бошланди

“Умра – 2025/2026” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 240 нафар ҳамюртимиз Жидда шаҳрига йўл олди.
Юртдошларимиз дастлаб Мадина шаҳрида 3 кун, сўнгра Макка шаҳрида 7 кун муборак зиёратда бўлади.
Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳ, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайди.
Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида муборак жойларни зиёрат қилиш билан бирга, Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳатга ҳам олиб борилади.