Улуғ муҳаддиснинг илмий мероси

Улуғ муҳаддиснинг илмий мероси

kpukpcfkpfckpckp.jpg

 

     Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

     Анжуманда Имом Бухорий мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра аллома номи билан аталадиган инновацион музей ташкил этилаётганини таъкидланди. Музей 9 залдан иборат бўлади ва Имом Бухорий яшаган даврни акс эттирадиган сурат ва лавҳалар, қадимий ашёлар, қўлёзмалар, муқаддас динимиз тарихига оид манбалар замонавий ахборот технологиялари ёрдамида намойиш этилади.

     Музей ва унинг концепциясини яратишда Мадина шаҳридаги ислом цивилизaцияси музейи, Истанбул, Бурса, Анқара, Париж ва Британиядаги дунёга машҳур музейлар тажрибасидан фойдаланилди.

     Анжуман қатнашчилари сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва бошқа диний таълим муассасаларининг ташкил этилиши бу борада залворли қадам бўлди. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан қисқа вақт ичида 77 номдаги китоб ва халқчил рисолалар нашр этилди, буюк алломаларимизнинг 40 та ноёб асари ўзбек тилига таржима қилинди. Маҳаллий ва хорижий нашрларда мингдан зиёд илмий мақола эълон қилинди.