“Улли ҳовли” тарихий мажмуаси

Улли ҳовли” тарихий мажмуаси

vengovenovengo.jpg 

     Хива шаҳрида бўлиб ўтган  “Хива – Ислом дунёсининг туризм шаҳри” халқаро тадбирии доирасида   Хивага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий журналистлар Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” тарихий мажмуасига  ташриф буюрдилар.

     Ушбу тарихий маскан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта таъмирланиб, асл ҳолига келтирилган.

     Узоқ йиллардан бери сақланиб келаётган ушбу тарихий ёдгорлик ўзгача меъморий кўриниши билан аҳамиятли ҳисобланади.

     “Улли ҳовли” икки халқ – ўзбеклар ва туркманлардан ташкил топган маҳаллада жойлашган. Ушбу мажмуа 1640—1694-йилларда, Абулғози Баҳодирхон даврида бунёд этилган.

     Ҳовли бир гектар майдонни эгаллаган ҳимоя қўрғони билан ўралган. Ички ва ташқи деворлар пахсадан қилинган. Қурилиш маретиаллари учун маҳаллий хом-ашёлардан, соз тупроқ ва ёғочлардан фойдаланилган.

     "Улли-Ховли"да хунармандлар устахоналари қурилди. Б у ерда миллий ўйинлар, фольклор томошалар, ўзбек ва туркман миллий таомлар тайёрланиб тақдим этилмоқда.