“Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси амалда
“Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони доирасида 71 та маҳалла фуқаролар йиғинида режада кўзда тутилган ишлар тўлиқ якунланди, яна 14 та маҳаллада лойиҳа бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2025 йилнинг январь-май ойлари давомида 71 маҳаллада “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси мавжуд 54 минг 564 хонадон хатловдан ўтказилиб, уларда 71 минг 290 та муаммо аниқланди. Шундан 60 минг 856 таси ёки 85,3 фоизи ижобий ҳал этилди. Қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 342 та таъсир чораси киритилди. Натижада, ходимларга 452,4 миллион сўм иш ҳақи ундирилиши таъминланди.
Маҳаллаларда 277 маротаба “Адлия куни” тадбирлари ўтказилиб, аҳоли вакилларига қонунчиликдаги янгиликлар ва имтиёзлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Маҳаллалар биносида “Адлия кутубхонаси” ташкил этилиб, 1 минг 900 дан ортиқ юридик ва бадиий адабиётлар, ўзини ўзи бошқари органлари фаолиятига оид ўқув қўлланмалар билан тўлдирилди.