Уч оилага 3 та янги хонадон ҳадя қилинди

Уч оилага 3 та янги хонадон ҳадя қилинди

esdlpgsdlpsdpsdlepgn.jpg 

 

      Мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллари ҳомийларни жалб қилган ҳолда, Урганч шаҳрида боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож уч оилага Урганч шаҳрида қуриб битказилган барча қулайликларга эга кўп қаватли уйлардан 3 та янги хонадон ҳадя қилинди.

 

nagldkndsknldkensd.jpg 

      Янги уйларни топшириш маросимида Урганч шаҳар ҳокими Бунёд Ражабов, маҳалла аҳли ва мутасаддилар иштирок этди. Улар  уй-жойли бўлганларни муборакбод этиб, янги уйларда яхши кунлар, тўйлар бўлишини тилади. Ўз ўрнида уй соҳиблари ҳам бундай эътибор ва ғамхўрликдан кўнгли тоғдек кўтарилиб, бу ишнинг бошида турганларни, инсонпарварлик ёрдами кўрсатганларни дуо қилди.

 

 kangnlanglanglangl.jpg