Тўртинчи халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари

Тўртинчи халқаро бахшичилик санъати фестивали  ғолиблари

 vpyvpfyvpfykvp.jpg 

      26-28 апрель кунлари Хоразмда бўлиб ўтган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларидан 200 га яқин таниқли бахшилар иштирок этишди.

     IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида “Иккинчи Туркий дунё маданияти форуми” ҳамда “Янги Ўзбекистонда бахшичилик санъати: замонавий тадқиқотлар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

      Анжуман якунида бахшичилик санъати истиқболи билан боғлиқ муҳим резолюция қабул қилинди.

    Фестивалнинг халқаро танловида 3-ўринга – Икхагвасурен Лкхамрагча (Мўғулистон), Степанова Аксиния (Россия), Аҳмедов Зиёдилло (Ўзбекистон), 2-ўринга – Абдуллаев Усмонжон (Ўзбекистон), Турикпен Кенсулу (Қозоғистон), 1-ўринга – Жуматова Муяссар (Ўзбекистон),  Туркманистон миллий бахшилар гуруҳи (Туркманистон), Гран При мукофотига Озарбайжоннинг “Ошиқлар” гуруҳи сазовор бўлди.

      Халқаро фестиваль ғолибларини мукофотлаш мақсадида пул мукофотлари белгиланган бўлиб, гран при соҳибига – 7000 доллар, 1-2-3-ўринларни қўлга киритганлар учун мос равишда ҳар бир йўналишда 2 та номинация (Достон ижрочилиги йўналиши, Чолғу ижрочилиги йўналиши) бўйича 5 000, 3500, 2500 доллардан ажратилди.

       Хивада ўтказилган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳар қайси халқнинг азалий тарихи ва маданияти, энг аввало, унинг оғзаки ижоди фольклор санъатида, достон ва эпосларида мужассам топганлигини, улар миллатнинг ўзлигини англаш, унинг ўзига хос миллий қадриятлари ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришда бебаҳо манба эканлигини исботлади.