Туркияда Мовароуннаҳр алломалари эътирофи

Туркияда Мовароуннаҳр алломалари эътирофи

vapryvapryvap.jpg 

     Туркияда Чанқири Қоратегин университети ва Ўзбекистондаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Мовароуннаҳрдан Онадўлигача: Ҳадис анъанаси ва муҳаддислар” мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилди.

     Бу  ўтган йил юртимизда бўлиб ўтган худди шундай “Имом Бухорий, Имом Доримий, Имом Термизий ва Мовароуннаҳр муҳаддислик мактаби” анжуманининг мантиқий давоми эканини таъкидлади. Ушбу Термиздаги конференцияга Туркия олимлари таклиф қилинган эди.

     Мамлакатимиз делегацияси аъзолари иштирокчиларга Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк алломаларимизнинг Ислом дини ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, мамлакатимизда яратилган эътиқод эркинлиги, соҳа ходимлари учун яратиб берилаётган шарт-шароит ҳақида маълумот берди. Шунингдек, соҳага ихтисослашган ўнлаб олий ва ўрта махсус таълим, илмий-тадқиқот муассасалари фаолият юритаётгани, айни йўналишда халқаро миқёсда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани хусусида атрофлича сўз юритишди.