Туризм масалалари муҳокама қилинди
Туризм масалалари муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9 апрель куни ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3 миллиард 500 миллион долларга етди, бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди.
Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаяпти.Хусусан, ўтган 8 йилда 6 миллиард 500 миллион доллар сармоя киритилиб, 130 мингта меҳмон ўрни очилган.
Бугунги кунда 20 та туризм қишлоғи фаолият юритаяпти. Паркент туманининг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаяпти.
Йиғилишда жойлардаги имкониятларни юзага чиқариб, туризм йўналишларини кўпайтириш, сайёҳларга шароитларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.