Тошкентда тирбандликка қарши алоҳида тузилма

Тошкентда тирбандликка қарши алоҳида тузилма

nrosprosprolsprospno.jpg 

     Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг маълум қилишича,  шаҳар йўлларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун Йўл хўжалиги бошқармаси ташкил этилади. Тошкентда шаҳарсозлик институти ҳам пайдо бўлади.

     Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Йўл хўжалиги бошқармаси ташкил этилади. У бир қатор ваколатларга эга бўлади ва ўзини ўзи таъминлаш устида ишлайди.

     “Президент ишчи гуруҳининг режаларини маъқуллади, - деди Умурзоқов, - ўйлайманки, яқин кунларда Тошкент шаҳри аҳолиси бу ўзгаришларни ҳис қила бошлайди”.