Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей ассамблеяси

Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей ассамблеяси

 

avykapfykpfkpfuykyp.jpg

 

      Парламентлараро Иттифоқ – халқаро ташкилотлар орасида ёши энг улуғидир. 1889 йилда таъсис этилган мазкур Ташкилот ўтган даврда том маънода парламентлараро халқаро бирдамликнинг ёрқин ифодасига айланди.

     Бу нуфузли Ташкилот дунё парламентларининг етакчи халқаро органи сифатида 179 мамлакатни ўзида бирлаштирган. Минтақавий парламентлараро бирлашмаларнинг 13 таси ҳам Парламентлараро Иттифоқнинг уюшган аъзолари ҳисобланади. 1971 йилдан буён бош қароргоҳи Женевада жойлашган.

      Парламентлараро Иттифоқ ассамблеяси амалиётга кўра, парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси юқори бўлган давлатлардагина ўтказилади. Ўзбекистоннинг танланиши эса бежиз эмас. Бу Президентимиз раҳбарлигидаги оқилона, прагматик ички ва ташқи сиёсат, қонун устуворлиги, “халқ — жамият — давлат” тамойили асосида қурилаётган давлатчилигимиз асослари ва бу борадаги миллий тажрибаларимизга нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ишончи ва эътирофи намунасидир.

       Шу йил 5-9 апрель кунлари пойтахтимизда ушбу Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилади. Парламентлараро Иттифоқ ассамблеясининг Марказий Осиё минтақасида, яна айнан Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётгани мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида муҳрланиши муқаррар.