Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси
Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси
Янги Ўзбекистон бугун глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро мулоқот майдонига айланди. Бугунги глобаллашув замонида, турли ўзгариш, таҳдидлар шароитида энг қадимий ва нуфузли парламентлараро ташкилот 150-юбилей Ассамблеясини Тошкентда ўтказиши стратегик аҳамиятга эга.
Нуфузли анжуман жаҳон парламентаризми тарихида ёрқин из қолдирибгина қолмай, инсон шаъни, қадр-қиммати ва фаровонлигини олий қадрият сифатида эътироф этадиган халқаро парламентаризм тажрибаси янада ривожланиши, миллий парламентлар ҳамкорлиги мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртингизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва чуқур демократик ислоҳотлар натижаси, халқаро ҳамжамиятнинг ўлкангизга бўлган юксак ишончи демакдир.
“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” шиори остида Парламентлараро иттифоқнинг барча органлари, жумладан Доимий қўмита, Ёш парламентарийлар форуми, Инсон хуқуқи қўмитаси қашшоқликни тугатиш ва ижтимоий тенглик, парламентлараро ҳамкорлик ва тинчлик жараёни каби масалалар муҳокама қилиниб, 11 та халқаро резолюция қабул қилиниши кутиляпти.

Шунингдек, иқлим ўзгариши, парламент дипломатияси ва аёллар саломатлигига таъсир этувчи ижтимоий меъёрлар бўйича семинарлар ўтказиш ҳамда Парламентлараро иттифоқ, шунингдек “Cremer-Passy” мукофотининг 2025 йилги нашри учун номзодларни аниқлаш режалаштирилган. Анжуман сўнгида турли резолюциялар, Тошкент декларацияси қабул қилинади.