Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

 

 yvkpyvapayvapyvapfyvap.jpg

 

       Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилди. 

       Тошкент шаҳрига авиа йўловчилар оқими 2030 йилда 15 миллионга етиши кутилмоқда. Бунга ҳозирги аэропортнинг қуввати етмайди. Аэрипорт аҳар ичида жойлашгани сабабли уни кенгайтириш имконияти ҳам йўқ.

       Шу сабабли Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда хусусий шериклик бўйича янги халқаро аэропорт қуриш бўйича хорижий компаниялар таклифлари кўриб чиқилмоқда.

       Шунингдек Тошкент билан Самарқанд ўртасида муқобил тезюрар йўл қуриш лойиҳасига ҳам бир неча ҳамкор давлатлар компаниялари қизиқиш билдирган.

       Давлат раҳбари ушбу стратегик инфратузилмаларни пухта ўйлаб лойиҳалаштириш ва тезроқ амалий босқичга ўтиш зарурлигини таъкидлади.