Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

 

repvarvaorvenokenglgnsdgsszdsszzsszzgduobnlknglo.jpg

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати пойтахт маъмуриятида кадрлар ўзгариши юз бериб, шаҳар ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланганини маълум қилди.         

Даулетияр Бахтиярович Худайбергенов Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда 2024 йил июнь ойидан буён ишлаб келаётган БахтиёрҲайдаровнинг ўрнини эгаллади.

Д. Худайбергенов 1990 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавриат, 2015 йилда эса магистратура босқичларини тамомлаган. Шунингдек, у ўз билимларини халқаро миқёсда бойитиб, 2024 йилда Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университетини қайта тайёрлаш йўналиши бўйича, 2025 йилда эса Ўзбекистон Банк-молия академиясининг магистратура босқичини битирган.