Тошкент метроси 103 километргача кенгайтирилади

Тошкент метроси 103 километргача кенгайтирилади

mmrspoaoaproproapro.jpg

 

       Президентнинг “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқаҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади. Автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача оширилади. 150 минг ўринли автотураргоҳлар барпо этилади. Метрополитен тармоғи узунлиги 103 километрга етказилади.

      Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилмоқда. Марказнинг асосий вазифалари қаторига транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини замонавий рақамли ва “яшил” технологиялар орқали узлуксиз мониторинг қилиш, пойтахтнинг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш, йўллар кесишмаларида кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этиш киради.

      Тошкент транспорт тизими интеллектуал бошқарувга ўтказилмоқда. Янгиланган тизим видеокузатув қурилмалари ва сенсорлар орқали транспорт ҳамда пиёда оқимларини кузатиб боради, светофорларни автоматик тарзда мослаштириб, жамоат транспорти ҳаракатининг устуворлигини таъминлайди. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси хавфи юқори бўлган нуқталар аниқланиб, улар юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.