“Тошкент – 2024” III Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми

Тошкент – 2024” III Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми

 ykeorvaorvapr.jpg

     Пойтахтимизда “Тошкент – 2024” III Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумини бўлиб ўтди.

     Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бадиий академия, Бадиий ижодкорлар уюшмаси масъуллари, хорижий давлатларнинг юртимиздаги элчихоналари, Бадиий академия ҳузуридаги таълим муассалалари вакиллари иштирок этди. 

     Бу йилги тадбир “Ҳайкалтарошлик, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши” мавзусига бағишланди. Бир ой давомида машаққатли меҳнат, бой тажриба ва улкан маҳорат эвазига экологияни асраш бугунги кунда инсоният учун нақадар долзарб кун тартибига айланганини англатиб турадиган санъат асарлари яратилди.    

     Симпозиумда Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Болгария, Испания, Россия, Эстония, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Украина, Кения каби мамлакатлардан 20 нафар ҳамда юртимиздан 7 нафар профессионал ҳайкалтарош иштирок этди.  

     Мазкур тадбирда 150 нафар маҳаллий ва хорижлик ҳайкалтарош  600 га яқин лойиҳасини тақдим этди.  Уларнинг  27 та энг яхши лойиҳаси танлаб олинди. Аҳамиятли томони шундаки, ҳар бир ҳайкалтарошлик намунаси табиатни муҳофаза қилишга қаратилган маълум бир ғояни акс эттирган. Ушбу симпозиум юртимизда ҳайкалтарошлик санъати янада ривожланишига хизмат қилади.