Токиоликларнинг эътиборига сазовор

Токиоликларнинг эътиборига сазовор

 

negevkngkegkegnkegne.jpg

 

      Япониянинг Токио ва Осака шаҳарларида "Экспо-2025" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳунармандлари, жумладан, риштонлик машҳур кулол Бахтиёр Назиров ўзининг ноёб кулолчилик асарлари билан иштирок этмоқда.

       Маълумки, Риштон Фарғона водийсининг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, қадим замонлардан Марказий Осиёдаги энг йирик ажойиб сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади. Шаҳардаги Дахбед, Чиннигарон, Кузагарон, Кулолон маҳаллаларида кулолчилик ривожланган.

       Риштонлик моҳир уста  томонидан яратилган кулолчилик буюмлари токиоликларнинг эътиборига сазовор бўлиб, ҳунармандимизнинг меҳнати ва маҳорати юксак баҳоланмоқда.