“Тирик тарих” фильмлар туркуми яратилади
“Тирик тарих” фильмлар туркуми яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланди.
Дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш белгиланди.
“Тирик тарих” дастури доирасида фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади. Шунингдек кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун тақдимот шаклидаги танловлар асосида кинокомпаниялар аниқланади.