Темурийлар даври маданий меросини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди
Темурийлар даври маданий меросини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини муҳим контентлар билан бойитиш борасида олимлар иштирокида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида ҳам Темурийлар даври маданий меросини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Иккинчи Ренессанс даври улуғ Соҳибқирон Амир Темурдан бошланиб, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур даврига келиб янада ривожлангани, бу даврда кўплаб тарихий, назарий ва адабий асарлар яратилгани эътироф этилди.
Билдирилган фикрларга кўра, бу асарлар нафақат ўша давр маданиятини, балки умумий туркий цивилизациянинг ривожланишини акс эттиради. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази доирасида ўрганилиши Иккинчи Ренессанс манбаларини яна илмий истеъмолга олиб киради. Шу даврга ҳисса қўшган шоир ва адибларни тарихчилар қайта кашф қилишади. Иккинчи Ренессанс даври ўттизга яқин лойиҳани ўз ичига олади. Амир Темур ҳукмронлигидан бошланиб, ҳукмдорлар даври тўртга бўлинади.
Соҳибқирон Амир Темур даврида бошланган цивилизация Заҳириддин Муҳаммад Бобур давридаги ўзгаришларни қамраб олад