Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллиги

Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллиги

bez-nazvania-6.jpeg

      ЮНЕСКО томонидан 2026–2027 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллиги киритилди.

      Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ушбу таклиф Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистон қўллаб-қувватлови билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида маъқулланди.

       ЮНЕСКО қарори Таваккал Қодировнинг мусиқа ва қўшиқчилик санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, ушбу соҳалар орқали ЮНЕСКО мақсад-вазифаларини илгари суришдаги хизматларига берилган юксак халқаро баҳодир.