«Тарихи арба улус»
«Тарихи арба улус»

Темурийлар даври тафаккур тарихи қай даражада ривожланганини Мирзо Улуғбек ва унинг илмий мероси орқали баҳолаш мумкин.
Мирзо Улуғбекнинг «Тарихи арба улус» асари 1425 йилда ёзиб тугалланган. Ушбу асарнинг ёзилишида Мирзо Улуғбекнинг илмий, тарихий ва фалсафий қарашлари муҳим ўрин тутади. Масалан, китобнинг инглиз тилига қисқартирилган таржимасини ўрганган инглиз шарқшунос олими Майлс асарни «Шажрат ат-атрак» (Турклар шажараси), деб баҳолаган. Кейинчалик асар олим ва тадқиқотчилар томонидан чуқур ўрганилган.
Натижада, унинг фақат Ёфас Ўғлон, ўғли Туркхон ва фарзандлари, татар-мўғул турк табақалари, шунингдек, уларнинг подшоларигина «Шажаратул атроқ» асосида ёзилгани маълум бўлди. Чунки таржима қилинган асарнинг охирги саҳифасида у: «Бу қўлёзма – «Улуси арбайи Чингизи»дир деб таъкидлайди. Шунингдек, у ушбу рисолада турк ҳукмдорлари бўлган Турк хоқони ибн Ёфас, ибн Нуҳ исмини келтиради ва улар Туркистон заминида ҳукмронлик қилганини айтиб ўтади.