Тарих – улуғ мураббий

Тарих – улуғ мураббий

bez-nazsrsrosolvania.jpeg

Тарих – улуғ мураббий, аждодлар ёди муқаддасдир. Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихини ҳаққоний ўрганиш, унинг бутун ранг-баранглиги ва паст-баландини холис ёритиш соҳа вакиллари олдида турган энг муҳим вазифадир.

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида олиб борилаётган изланишлар доирасида бу йил икки жилдлик “Ўзбекистон ХХ асрда”, “Ўзбекистон тарихи” “Ўрта Осиёда совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат тарихи, “ “Хоразм шаҳарлари тарихи манбалар ва замонавий тадқиқотларда” тўплами чоп этилди.

Шунингдек, “Туроннинг энг қадимги ёзув тизими”, “Уструшана уламолари”, “Туркистонда тиббиёт тарихи”, нашрга топширилган.

Институтда “Жиззах ва Фориш тарихи” китобини яратиш лойиҳаси =ам амалга оширилмоқда.