Тарих билан юзма-юз

Тарих билан юзма-юз

24-2202512153337523632957974419.jpeg

Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда кенгаш аппарати ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлишди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида ташкил этилган ушбу сафар делегация учун нафақат маърифий ташриф, балки юртимизнинг бебаҳо тарихи ва цивилизацион меросини чуқур англашга хизмат қилган муҳим маданий воқеа бўлди.

Марказдаги ноёб қўлёзмалар, қимматли артефактлар, интерактив экспозициялар ҳамда асрлар давомида шаклланган илмий-интеллектуал мерос делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар Марказнинг яратилиш тарихи, Президент ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли лойиҳалар ва экспозициялар концепцияси билан батафсил танишдилар.

Депутатлар бу масканнинг ёшлар тарбияси, маънавий етукликни ошириш ва тарихий ҳаққониятни тўғри тарғиб қилишдаги улкан аҳамиятини алоҳида қайд этиб, Ислом цивилизацияси марказини янги Ўзбекистон маънавий юксалишининг муҳим пойдевори сифатида баҳоладилар.

Ташриф якунида делегация аъзолари кўрсатилган эътибор ва юксак ташкилий даража учун миннатдорчилик билдириб, Марказ фаолиятини юрт тараққиёти ва ёш авлод маърифати учун беқиёс аҳамиятга эга манба сифатида эътироф этдилар.