Тарғибот гуруҳлари Сирдарё ва Жиззах вилоятларида
Тарғибот гуруҳлари Сирдарё ва Жиззах вилоятларида
19 февралда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари Сирдарё ва Жиззах вилоятларида тарғибот фаолиятини бошладилар.
Гуруҳлар аъзолари томонидан Сирдарёда Гулистон шаҳри, Мирзаобод ва Сирдарё туманлари, Жиззахда Жиззах шаҳри, Зарбдор ва Шароф Рашидов туманлари раҳбар ходимлари, маҳаллалар раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари, мактаблар директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Иштирокчиларга “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилиб, унинг якунида марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимот қилинди.




