Таълимни ислоҳ қилишнинг янги босқичи

Таълимни ислоҳ қилишнинг янги босқичи

 

vaprvaprvapukencen4kc5e435634563456enukenukenr.jpg

Ўзбекистонда таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг янги даври бошланмоқда. Президентимиз  Таълим ва  илм-фан  вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, - дейди Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Зуҳра Шадиева. — Таълим сиёсатининг  асосий йўналишлари -  мактабгача таълимдан тортиб,  олий ва олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қўшимча ва норасмий таълим ягона бошқарув модели доирасида бирлаштирилади.  Ҳар бир босқич навбатдагиси билан мантиқан боғлиқ бўлган яхлит ва  узлуксиз  таълим тизими шакллантирилмоқда.

Таълим ва   иқтисодиётнинг реал эҳтиёжлари ўртасидаги  боғлиқлик  алоҳида аҳамият касб этмоқда.  Рақамлаштириш, сунъий интеллект,  автоматлаштириш ва  янги касбларнинг пайдо бўлиши мослашувчанликни талаб этади. Замонавий билимлар ва амалий кўникмаларга эга мутахассисларга талаб ортиб бормоқда.  Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 29 сентябрдаги “Олий таълимда  дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш  тизимини  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим  дастурамал бўлди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар қонунчиликка таянади. “Таълим тўғрисида” ги  Қонунда таълим тизимининг асосий тамойиллари белгиланган. “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунда педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик  обрўси мустаҳкамланган, "устоз-шогирд" анъанасини кенга тадбиқ этиш кўзда тутилган. Ягона  таълим тизими эрта ривожланиш ва мактаб  таълимидан  касбий тайёргарлик ва  олий таълимгача бўлган узлуксизликни  таъминлайди.   Бу эса инсон қобилияти, унинг касбий ваколатлари, илмий салоҳияти ва  бунёдкорликка  шайлиги  муҳим рерурс бўлган билимларга асосланган иқтисодиётга ўтиш учун керакли шарт-шароитлар яратиш дегани.