Таълим дунёни ўзгартира оладиган кучли қурол

Таълим дунёни ўзгартира оладиган кучли қурол

20240912125125.jpeg

     Нельсон Манделанинг “Таълим ‒ дунёни ўзгартириш учун ишлатиш мумкин бўлган жуда кучли қурол” ибораси даврлар ўтса-да, аҳамиятини йўқотмайди.

     Билим оширишнинг муҳим омилларидан бири фикр алмашишдир.

     Яқинда Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Таълимни тажовуздан ҳимоя қилиш халқаро куни” муносабати билан Қатарда ушбу араб мамлакатида уюштирилган давра суҳбатида иштирок этди. Анжуман иштирокчилари мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, айниқса қизлар ва аёллар чуқур  билим эгаллаши учун барча шароитларни яратиб бериш мақсадида олиб борилаётган ишлар, намоён бўлаётган ижобий ўзгаришларни эътироф қилишди.

     Дарҳақиқат, илм-фан ва таълимнинг давлат, жамият ривожидаги беқиёс ўрнини тўғри баҳолаган давлатимиз раҳбари президентлик лавозимига киришиши билан бу борадаги ишларни кескин жонлантиргани ҳеч кимга сир эмас. Соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” ғояси асосида амалга оширилмоқда.