Талабалар Диний идора фаолияти билан танишди

Талабалар Диний идора фаолияти билан танишди

sgsgsgsgs.jpg  

     Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан яқиндан танишди.

     Талабаларга “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти – АЙСЕСКО (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳри “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилингани муносабати билан "Ҳазрати Имом" мажмуаси замонавий қилиб янгидан барпо этилгани, яқинда мамлакатимизда бўлган ICESCO бош директори Салим ал-Малик Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташрифи чоғида 2025 йилда Самарқанд шаҳри Ислом маданияти пойтахти деган юксак мақомга эга бўлгани ҳақида маълумотлар берилди.