Сувчилар мактаби

Сувчилар мактаби

nykenrykerykaperyke.png

       Давлатимиз топшириғига асосан 2023 йилда  “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” ташкил этилган эди. Дастурнинг асосий мақсади — фермерлар ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва “Cув — текин” деган эски қарашдан бутунлай воз кечиш эди.

      “Сувчилар мактаби”нинг  биринчи босқичда 155 туманда қисқа муддатли курслар орқали 61 мингдан ортиқ фермер ва соҳа мутахассислари замонавий билим ва кўникмаларга ега бўлди. Бу жараёнда Туркия, Хитой ва Испаниянинг илғор тажрибалари ўрганилди, хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

       Иккинчи босқич 2024 йил. Республика бўйича 13 ҳудудда замонавий ўқув хоналари ва 250 гектарлик тажриба майдонлари ташкил этилди. Томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет суғориш тизимлари, автомат бошқарув ҳамда агрометеостанциялар ўрнатилди. Жами 234 нафар ўқитувчи, жумладан 35 нафар хорижлик олим ва мутахассис иштирок этди. Натижада, 13 мингга яқин фермер ўқитилиб, 4 минг хўжалик сувни тежайдиган технологияларни ўз майдонларига татбиқ этилди.

       Хитой тажрибаси ва илғор ускуналарни Ўзбекистонда кенг тарғиб қилишни режалаштирмоқда. Фермерларга ўқув дарсларини ўтказиш билан уларнинг экин ҳосилдорлигини оширишни ҳам. Шу сабабли, сувни тежаш технологиялари ёрдамида, ҳосилдорлик 30% ошади.

       “2025-йил — сув хўжалигида насослар самарадорлигини ошириш йили”, деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари топшириқларига мувофиқ, «бир канал — бир тизим” тамойили асосида 13 канал тўлиқ замонавий сувни тежайдиган технологияларга ўтказилади, насосларда қуёш фотоэлектрик станциялари қўлланилади. Шу билан биргаликда, жорий йилда Агробанкнинг  лойиҳаси доирасида сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича 30 та методик қўлланмадан иборат “Сув китоб тўплам” ишлаб чиқилди ва чоп этилди. Жорий йилда 10 мингдан ортиқ фермер ўқитилиши ва тажриба майдонларининг кенгайтирилиши режалаштирилган.