Сурхондарёда Имом Термизий номидаги ислом институти очилди
Сурхондарёда Имом Термизий номидаги ислом институти очилди

Ушбу таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил. Мазкур олий таълим муассасаси Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилида очилган ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Таълим муассасасида бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Айни пайтда Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинмоқда.
Абитуриентлар араб тили, ҳадис ва мусталаҳул ҳадис (ижодий) ҳамда тарих фанларидан имтиҳонларни топширадилар.