Сунъий интеллект технологиялари жадал жорий этилади

Сунъий интеллект технологиялари жадал жорий этилади

 vacaprcvaprcvapcvapvycap.jpg

      Мамлакатимизда ахборот ва рақамлаштириш асрида сунъий интеллект технологияларини турли соҳа ва йўналишларда кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз раислигида давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур йўналишдаги қатор вазифалар белгилаб берилди.

      Натижада сунъий интеллектни 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқлангани, унинг доирасида бир қатор вазифалар белгиланиб, амалиётга жорий этилмоқда. Ушбу йўналишдаши саъй-ҳаракатлар натижада бир йил ичида мамлакатимиз сунъий интеллектга тайёргарлик бўйича халқаро индексда 17 поғона юқорилаб, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.