Сўғдлик муҳаддислар

      Сўғдлик муҳаддислар

20240806094448.jpeg

     Ҳижрий илк асрлардан (милодий VII) бошлаб Мовароуннаҳр, айниқса кўҳна Самарқанд ҳудудидан кўплаб олимлар етишиб чиқиб, ўлкада ислом динининг кенг ёйилиши билан бир қаторда ҳадис, фиқҳ, тафсир ва ақида каби исломий илмлар ривожига ҳисса қўшган.

     Самарқандга ҳадис илмининг кириб келиши ислом динининг бу минтақада тарқалиши билан боғлиқ. Муҳаддислар ислом маърифатининг Самарқандда ривожланишига катта ҳисса қўшган.

     Сўғдлик муҳаддислар – воҳанинг нафақат маънавий-маданий тараққиёти учун, балки ижтимоий-сиёсий соҳаларида ҳам муҳим ўрин тутганини Абу Закариё Яҳё ибн Муҳаммад Варағсарий, Абу Наср Аҳмад ибн Али ибн Ҳасан ибн Исо Маймурғий, Муҳаммад ибн Абу Абдуллоҳ Маймурғий, Усмон ибн Яҳё ибн Муҳаммад Ҳажжож Бунжикатий Самарқандий каби олимлар ҳаёти мисолида кўриш мумкин.

     Самарқандда фақатгина ҳадис илми эмас, балки тафсир, калом ва фиқҳ илмлари ҳам кенг ривожланган. Бу илмларнинг энг кўзга кўринган намояндалари ҳам ушбу ўлкадан етишиб чиққан. Ушбу соҳага оид энг қимматли асарлар ҳам шу ерда ёзилган.