Сўғд цивилизациясига бағишланди

Сўғд цивилизациясига бағишланди

 vapavapvapvyapvyapvyak.jpg

 

       Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. 

       Тадқиқотчилар Сўғд цивилизациясида Бақтрия туяси қандай тасаввур қилингани, одамлар ҳаётида қандай ўрин тутгани ҳақида сўз юритди. Унинг таъкидлашича, бу жониворни фақат Буюк Ипак йўли орқали юк ташиган восита деб тасаввур қилиш нотўғри. Аслида сўғдликлар учун туя – куч-қувват, ҳимоя, ҳатто худолик ва сиёсий ҳокимият рамзи ҳам бўлган. Масалан, милоддан аввалги II асрдан бошлаб, турли металл камарлар ва суяк бўлакларида туялар жанги тасвирлангани уларнинг жасорат рамзи сифатида кўрилганидан далолат беради. Ҳайкалча ва тасвирларда туялар оддий юк ташувчи эмас, балки жувонмардлик, шараф ва мардлик белгиси ўлароқ намоён бўлган.

Шунингдек, VII-VIII асрларга тааллуқли Бухорохудотлар тангаларининг бир юзида туя, иккинчи юзида қурбонлик олови тасвирланган. Бу эса ҳокимиятнинг илоҳийлик билан боғланишини ифода этади. Арабларга қарши курашган Девастич муҳрларида ҳам туя сурати учрайди – демак, у сиёсий рамз сифатида ҳам қадрланган.