Сўфи Оллоёр қадамжоси

Сўфи Оллоёр қадамжоси

avaavapavapavyap.jpg

     Сурхон воҳасининг муқаддас қадамжоларидан бири – Сўфи Оллоёр зиёратгоҳи Олтинсой туманининг Катта Вахшивор қишлоғида жойлашган. 

     Зиёратгоҳда 1710 йилларда етти нафар халифаси билан Катта Вахшивор қишлоғига келган улуғ мусаввиф шоир, йирик аллома Сўфи Оллоёрнинг ўзи қурдирган масжид сақланиб қолган. Ўша даврда экилган тут дарахтлари ҳамон кўкариб турибди. Мажмуадаги “Қора булоқ” сув хафзасидан оқиб турган зилол сув илк бор 1710 йилда чиққан. Масканга йил бўйи зиёратчилар ташриф буюради.

     Бугунги кунда зиёратгоҳнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш ва уни замонавий талаблар асосида янгилашга қаратилган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудда зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш, янги бинолар ва иншоотлар қуриш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.