Сиёсий қатағон қурбони хотираси абадий
Сиёсий қатағон қурбони хотираси абадий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда 2021–2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 1200 дан зиёд сиёсий қатағон қyрбонларининг номлари оқланганини алоҳида қайд этилди.
Шунингдек сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, унинг ҳудудлардаги бўлимлари ҳамда Жадидлар мероси давлат музейининг мавзуга доир маълумотлар, ашёвий далил ва ҳужжатлар, бошқа тегишли экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб борилиши таъминланади
Қатағон қилинган юртдошларимиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тиклаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” китобини чоп этиш ҳамда уларнинг номларини Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида барпо этиладиган рамзий китоб саҳифаларига киритиш ишларини давом эттирилади.
Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда Сиёсий қатағонқурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.
Қатағон қyрбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини халқимиз, айниқса, ёшлар орасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида:
- қатағонга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари ташкил этилади;
- давлат буюртмаси асосида спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратилади;
- “Jadidlar.uz” электрон платформаси янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитилади.