Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси. 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

 

Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 

  

lolvprongo6ek.jpg

 

       26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи  ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

       Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни сенаторлар томонидан “Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”,  “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонунлар маъқулланди.

       Сенатнинг 8-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди ва тегишли қарор қабул қиинди.

       Шунингдек, сенаторлар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

      Ялпи мажлисда вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

       Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.

        Ялпи мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 13 та масала, шу жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилди.

       Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси якунланди.